Улуғбек Рашидовнинг Олимпиададаги олтинлари тақдири нима бўлади?

    Бу мавзу юзасидан Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги изоҳ берди.

    Хабарингиз бор, Таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоа аъзоси, икки карра Олимпия ўйинлари чемпиони Улуғбек Рашидов антидопинг қоидабузарлигини содир этганлиги сабабли икки йилга спортдан четлатилгани маълум қилган эдик.

    Хўш, Улуғбек Рашидовнинг Олимпиададаги олтинлари тақдири нима бўлади? Бекор қилинадими? Бу мавзу юзасидан Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги изоҳ берди.

    Таъкидланишича, Жаҳон антидопинг кодексининг 2.4 бандига асосан спортчилар АДАМС тизими орқали бир йил давомида уч маротаба жойлашув манзили ҳақида батафсил (уй манзили, хонадон рақами, кириш эшиги коди (агар бўлса), қўшимча телефон рақами) маълумот кўрсатмаган ёки қисман маълумот кўрсатмаган тақдирда бу ҳолат қоидабузарликка сабаб бўлади.

    Спортчи У.Рашидовдан допинг синама олиш учун келган халқаро допинг офицерлари у жойлашган манзилни топа олмаган (уй манзилини тўлиқ кўрсатмаган), учинчи сафар эса АДАМС тизимига манзилни ўзгартиришга улгурмаган. Жаҳон антидопинг кодексига асосан бу каби хатолик бир йил ичида 3 маротаба кузатилгани сабабли Халқаро тестлаш агентлиги (ИТА) томонидан 2 йилга дисквалификация қилинди.

    "Шуни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчимиз, Улуғбек Рашидовнинг 2025 йил феврал ойига қадар қўлга киритган ўринлари сақлаб қолинади. Бу қоида бузилиши Токио 2020 ва Париж 2024 Олимпия ўйинларида қўлга киритилган олтин медалларга таъсир ўтказмайди. Фақатгина 2025 йил 25 феврал ва 2025 йил 13 май кунига қадар қўлга киритган совринлари бекор қилинади", дейилади шарҳда.

    Маълумот учун, дисквалификация муддатини ўтаётган спортчи ҳар қандай турдаги халқаро ва маҳаллий спорт мусобақаларида иштирок этиши тақиқланади. Агар бу ҳолат кузатилган тақдирда қўшимча жазо қўлланилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates