Ульяновск вилоятида поезд тепловоз билан тўқнашиб кетди, жароҳатланганлар бор

    Ульяновск вилоятида Пермдан Адлерга ҳаракатланган йўловчи поезди манёвр тепловози билан тўқнашиб кетди, 25 киши жабрланди, деб хабар берди “Россия темир йўллари” матбуот хизмати Telegram-саҳифасида.

    “Москва вақти билан соат 14:49 да Бряндино (Ульяновск вилояти) станциясида 354-сонли Пермь – Адлер йўловчи поезди манёвр тепловози билан тўқнашиб кетди”, — дейилади хабарда.

    Қайд этилганидек, машинист зудлик билан поездни тўхтатишга муваффақ бўлди, бироқ тўқнашувнинг олдини олишнинг иложи бўлмади. Фавқулодда хизматларнинг РИА Новостига аниқлик киритишича, тўқнашув тасодифий бўлган.

    Ҳаракатланувчи таркибнинг рельсдан чиқиб кетиши кузатилмаган. Дастлабки маълумотларга кўра, 25 нафар йўловчи кичик жароҳатлар билан шифокорларга мурожаат қилган. Барчасига ёрдам кўрсатилди ва уларни касалхонага ётқизишга эҳтиёж туғилмади, дея маълум қилди Ульяновск вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси.

    “Россия темир йўллари” қўпол қоидабузарликка йўл қўйилгани ва компания ички аудит ўтказаётганини айтди.

    Тергов қўмитаси томонидан темир йўл транспортида хавфсизлик ва эксплуатация қоидаларини бузганлик моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган, деб хабар беради ria.ru.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates