Умумтаълим мактабларига қуёш электр панеллари ўрнатилмоқда

    Жорий йил якунига қадар Халқ таълими вазирлиги, тегишли ташкилотлар ҳамда маҳаллий ҳокимликлар олдига юртимиздаги 1000 та умумтаълим мактаби биноларида қуёш электр панеллари ва қуёш сув иситиш қурилмаларини ўрнатиш вазифаси қўйилган.

    Халқ таълими вазирлиги томонидан 390 та умумтаълим мактабига қуёш электр панелларини ўрнатиш ишлари амалга оширилади.

    Маҳаллий ҳокимликлар томонидан 610 та мактаб биносига қуёш электр панеллари ўрнатилади.

    Бугунги кунга қадар маҳаллий ҳокимликлар ҳамда ҳомийлар томонидан Андижон, Навоий, Сирдарё, Фарғона ҳамда Тошкент вилоятларидаги мактабларда мазкур турдаги қуёш электр панелларини ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.

    Айтиш лозимки, мактаб биноларини қуёш электр панеллари билан таъминлашда ҳомийлик ёрдамларидан ҳам кенг фойдаланилмоқда.

    Хусусан, “Falcon Hunting Solutions” МЧЖ ҳомийлигида Тошкент вилоятида 21 та умумтаълим мактабларига қуёш электр панелларини ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates