Фарғона вилояти Риштон туманида яшовчи фуқаро Қ.М. ариза билан мурожаат қилади.
Таъкидланишича, номаълум шахс унга тегишли бўлган банк картасидан "Click Evolution" мобил иловаси орқали 8.000.000 сўм пул маблағини ечиб олган. Аризада номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўриш сўраган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида пулларни ўзлаштирган шахс Фарғона вилояти Қува туманида яшовчи 1990 й.т., С.Ж. эканлиги аниқланган.
У "Билайн" уяли алоқа компаниясидан янги рақам расмийлаштириб олиб уни "Click Evolution" мобил иловасидан рўйхатдан ўтказганида бегона банк картаси СМС-харабномаси ва бошқаруви мавжудлигидан фойдаланиб, ушбу жиноятни амалга оширгани маълум бўлди.
С.Ж.га нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.