Лого Лого-пв-уз

    УрДУда “Карьера куни” меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди

    Таълим 7 июн 2023 955

    Яқин кунларда минглаб битирувчилар университетни тамомлаб, меҳнат бозори сари йўл олади.

    Шу муносабат билан уларга янги имкониятларни тақдим этиш, бандлигини таъминлаш мақсадида Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси билан ҳамкорликда бугун, 7 июнь куни Урганч давлат университетида “Карьера куни” меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

    Тадбирни ўз кириш сўзи билан очиб берган университет ректори Баҳром Абдуллаев талаба-ёшларни ўзлари қизиққан касбни эгаллаш йўлида олға интилишга, кучли салоҳият билан меҳнат бозорида муносиб ўрин эгаллашига чақирди.

    Битирувчиларни бугунги кун талабига жавоб берадиган рақобатбардош кадрлар қилиб тайёрлашда кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги, уларни сифатли таълим олишлари учун университетда яратилган шарт-шароитлар хусусида тўхталиб ўтди.