Урганч давлат университети декани пора билан ушланди

    Хоразм вилоятида ижодий (касбий) имтиҳондан ўтказиб қўйишни ваъда қилган декан қўлга олинди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хива шаҳар бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Урганч давлат университети факультет декани С.К. фуқаро З.Ў.ни юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ушбу университетда ўтказиладиган ижодий (касбий) имтиҳондан ўтишига амалий ёрдам бериши эвазига 2 600 АҚШ доллари ва 2,5 млн сўм олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211 моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates