Текширув жараёнида туман маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси гумондор шахсларга ёрдам бериш баҳонасида 2 500 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланган.
Маълум бўлишича, у пулни маҳаллий адвокатлик бюроси адвокатига беришни режалаштирган. Тезкор тадбир давомида адвокат ҳам 2 500 долларни олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Тергов маълумотларига кўра, адвокат мансабдор танишлари орқали жиноят ишини ЖПКнинг 84-моддаси асосида тугатиб беришни ваъда қилган.
Ҳозирда ҳоким ёрдамчиси ва адвокатга нисбатан Жиноят кодексининг 168 ва 28,211-моддалари билан иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Афсуски, ҳар икки шахс ҳам аввал жиноят содир этгани учун судланган бўлса-да, хатоларидан хулоса чиқармаган.









