Сайловнинг дастлабки натижаларини Брюсселда Европарламент матбуот хизмати эълон қилди.
Унинг маълумотларига кўра, Европа халқ партияси ўз устунлигини сақлаб қолган ҳолда Европарламентда 181 ўрин олди. Иккинчи ўрин (135 ўрин) социалистлар ва демократларга, учинчи ўрин “Янги Европа” партиясига насиб этди.
2024 – 2029-йиллар учун Европарламентга сайловлар 6 – 9 июнь кунлари Европа Иттифоқининг барча давлатларида бўлиб ўтди. Овоз бериш ҳар бир давлатнинг миллий қонунчилигига мувофиқ амалга оширилди: Нидерландия 6 июнда, Ирландия ва Чехия 7 июнда, Италия, Латвия, Мальта, Словакия 8 июнда, кўпчилик ҳамжамият мамлакатлари 9 июнь куни овоз берди, деб хабар беради tass.ru.