Бизнес-форум доирасида «B2B» ва «G2B» форматларида учрашувлар бўлиб ўтиши, шунингдек, тадбир якунлари бўйича бир қатор йирик савдо шартномалари ва инвестициявий битимлар имзоланиши кутилади.
Шунингдек, тадбир доирасида Савдо-саноат палатаси кўмагида Ўзбекистондаги корхоналар ва экспорт учун мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи тадбиркорларнинг «Made in Uzbekistan» кўргазмаси бўлиб ўтяпти.
Кўргазмадан кўзланган асосий мақсад — Ўзбекистон саноат компанияларини ривожлантириш ва инвестицион ютуқларини Хитой бозорида намойиш этиш.
Ўзбекистонда Хитой капитали иштирокидаги 2 мингдан ортиқ корхона муваффақиятли фаолият юритиб келяпти. 2023 йилда Хитой компаниялари иштирокида умумий қиймати қарийб 2 миллиард долларлик 60 дан ортиқ лойиҳа муваффақиятли амалга оширилди, деб хабар беради Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати.