USAID Ўзбекистонда «Бизнесни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси»ни ишга туширди

    Бизнес 15 март 2024 1239

    АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) Ўзбекистонда барқарор ва инклюзив иқтисодий ўсишни рағбатлантиришга қаратилган инновацион ташаббус, “Бизнесни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси” (BSP) бошланганини эълон қилди.

    Фарғона вилоятида бўлиб ўтган тақдимотда USAID тўртта асосий йўналиш:

    - ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ),

    - туризм,

    - текстиль ва

    - яшил иқтисодиётда кичик ва ўрта бизнесларнинг рақобатбардошлигини ошириш бўйича беш йиллик ташаббусни амалга оширишини эълон қилди. Лойиҳа иккита асосий мақсадга эришишга қаратилган бўлиб, у хусусий сектор ўсишида тўсиқларни бартараф этишга қаратилган, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    — Бу ташаббус инклюзив ва барқарор келажаги йўлидаги умумий интилишларимизнинг муҳим тамал тоши ҳисобланади, — деди USAIDнинг Ўзбекистондаги миссияси директори Девид Хофман. — Ривожланиш йўлидаги муҳим тўсиқларни бартараф этиш ва хусусий сектор фаоллигини қўллаб- қувватлаш орқали биз бизнесда, айниқса аёллар ва ёшлар бошчилигидаги корхоналар учун янги имкониятлар яратишни мақсад қилганмиз.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates