Устозга ўхшагим келди

    Медицина ривожига салмоқли ҳисса қўшган муайян академик ёки профессор ҳафталигини ўтказиш Тошкент тиббиёт академиясида анъанага айланиб бормоқда.

    Ҳафталик доирасида талабалар устозлар яратган тиббиёт илми мактаби фаолиятини кенг тарғиб этади. Фахрий профессорлар ҳақида кўпроқ билиш учун ўзаро дебатга киришади. Бу эса ёшларда шифокорлик деантологияси шаклланиб боришига хизмат қилади.

    Академиямизда тиббиёт илмининг етук устозларидан Турғунпўлат Даминов мактаби тарғиботига бағишланган ҳафталикка старт берилди. ОАВ ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимизда бирин-кетин хабар ва мақолалар берилди. Қизғин жараёнда мен ҳам фаол иштирок этдим.

    Устозлар илмини ўрганиш ва тарғиб этишга ҳисса қўшиш учун академик Турғунпўлат Даминов ҳафталиги учун видеоролик тайёрлаб, ОТМнинг ахборот хизматига тақдим этдим. Устозларим маслаҳати ва тавсияси билан тайёрлаган илмий-оммабоп мақолаларим, тезис ва слайдларим академиямиз сайти ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида намойиш этилди.

    Забардаст олимнинг ҳаёти ва фаолияти тўғрисидаги мақола ва видеоролик тайёрлаш тиббиёт илмига қизиқишимни янада орттирди. Шифокорлик борасидаги қарашларимни бойитди. Болалар билан ишлашга қизиқишим юқори бўлгани учун педиатрия йўналишини танлаганган. Шу боис Танлаган Даминовнинг педиатрия соҳасига оид барча асарларини синчиклаб ўрганишга ҳаракат қиляпман.

    Турғунпўлат Даминов фаолиятига бағишланган ҳафталик қизиқиш ва интилишларимга қанот берди. Академикни кўрган, билган, унинг мактабида сабоқ олган устозларимга ҳавасим келди. Улар билан суҳбатлашиб, қимматли маълумотларга эга бўлдим. Хусусан, академиямизнинг юқумли ва болалар юқумли касалликлари кафедраси доценти, тиббиёт фанлари доктори Шаҳноза Раҳматуллаева домла ҳақида деярли барча маълумотни тақдим этди.

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган шифокор, академик Турғунпўлат Даминов 1941 йил 26 апрелда Тошкент шаҳрида хизматчи оиласида дунёга келган. Мактабни олтин медаль билан тамомлаб, ўша йилнинг ўзида Тошкент давлат тиббиёт институти талабаси бўлди. У тиббий таълим олиш жараёнида ҳар тамонлама фаол қатнашди.

    Назарий билимларни мустаҳкам эгаллашга жон-жаҳди билан киришди. Устозлари кўмагида беморларни текшириш кўникмасини мунтазам ўрганиб борди. Талабалар тўгаракларига қатнаб, ўқиб ўрганганларини илмий ижодий ишларда кўрсатишга ҳаракат қилди. Ўзига ишончи ва масъулияти унинг жамиятга керакли инсон сифатида шаклланишига хизмат қилди.

    Турғунпўлат Даминов болаларда учрайдиган гепатитнинг давомли ва сурункали хиллари шаклланишини клиник-патогенетик нуқтаи назардан ўрганган. Хусусан, болаларда учрайдиган Б вирусли гепатитнинг давомли хилини самарали даволаш усулини ишлаб чиққан ва амалиётга татбиқ этган. “Болаларда тиф ва паратиф касалликларининг сил билан биргаликда кечишининг клиник кечиши масаласи” мавзусида номзодлик, “Болаларда ўткир ва чўзилган вирусли А ва Б гепатитларининг клиник-иммунологик хусусиятлари” мавзусида докторлик диссертациясини ёқлаган.

    Олим тиббиётнинг педиатрия, юқумли касалликлар каби муҳим йўналишларида кўплаб илмий кашфиётларга қўл уриб, салмоқли асарлар билан соҳа ривожига катта ҳисса қўшди ҳамда йирик мутахассис сифатида катта илмий мактаб яратди. Домланинг юқори малакали мутахассис ва тадқиқотчи сифатида шаклланишида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоблари Х.Юнусов, О.Маҳмудов каби олимларнинг ҳаётий тажрибаси ва касбий маҳорати катта роль ўйнади.

    Турғунпўлат Даминовнинг педагоглик фаолияти жуда самарали бўлган. Унинг раҳбарлигида болалар юқумли касалликларини ўқитиш бўйича ўқув дастурлари ҳамда услубий ишланмалар яратилиб, умумий амалиёт шифокорларини бакалавриатда тайёрлаш тизими учун “Юқумли касалликлар”, “Умумий амалиёт шифокори фаолиятидаги юқумли касалликлар”, “ОИВ инфекцияси” ўқув қўлланмалари (электрон версиялари билан) тайёрланган. “Юқумли касалликлар” фанини янги педагогик технологиялар, интерфаол ўқитиш усулларидан фойдаланган ҳолда ўқитиш бўйича қатор услубий тавсиялар ишлаб чиқилган. Домла 6 та дарслик, 14 та монография, 45 дан ортиқ услубий кўрсатма ва қўлланмалар муаллифи эди.

    Улуғ мураббийнинг ҳаёт йўли ва илмий фаолиятини ўрганиш жараёнида шифокорлик машаққатли, бироқ шарафли касб эканига яна бир бор иқрор бўлдим. Атоқли олим, меҳрибон устоз, камтарин инсон Турғунпўлат Даминов каби етук инсон ва илмли шифокор бўлишни ният қилдим.

    Босимжон ҲОКИМОВ,

    ТТА 2-курс талабаси,

    “Доктор рeпортёр" дeбат клуби аъзоси

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates