Устозни эъзозлаш саодатдир

    Фикр 14 октябр 2025 365

    Янги Ўзбекистонда таълим ва тарбия соҳасида салмоқли ишлар амалга оширилиб, улкан натижа ва ютуқларга эришиб келинмоқда.

    Бу Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида қурилаётган Учинчи Ренессанс пойдевори сифатли таълим-тарбияга таянишидан далолат беради. Зеро, давлатимиз раҳбари “Янги Ўзбекистонда энг муҳим соҳа – таълим, энг ҳурматли инсонлар – ўқитувчи ва мураббийлардир!”, деб бот-бот такрорлаши юртимизда таълимга бўлган эътибор юксак даражада эканлигини кўрсатади.

    Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида Республика Маънавият маркази, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда “Маърифат” тарғиботчилар жамияти билан ҳамкорликда чоп этилган “Устозга эҳтиром” ва “Фидойи директорлар” китоблари тақдимоти ўтказилди.

    Илм-фан арбоблари, санъат фидоийлари иштирокидаги тадбирни Республика Маънвият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов очиб бериб, нутқида мамлакатимизда ўқитувчиларга, устозларга эътибор таълим тизимидаги ислоҳотлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Тадбирда, шунингдек, Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ артисти Муножот Йўлчиева, академиклар Аббосхон Тўраев, Холбой Ибрагимов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими унвони соҳибаси Дилбар Ғуломова сўзга чиқиб, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар даврида мактаб таълимини ривожлантириш, таълим сифатини таъминлаш учун ўзининг бутун салоҳиятини сафарбар қилиб, узоқ йиллардан бери ўз меҳнати билан мамлакатимиз тараққиётига ҳисса қўшиб келаётган фидойи директорлар давлатимиз томонидан доимо эътироф этилиб келинаётгани ҳақида тўхталиб ўтди. Бугунги кунда устозларга эътибор, таълим соҳасидаги ислоҳотлар ҳақида ёрқин мисоллар келтиришди. Тадбирда устозларга китоблар тақдим этилди. Устозлар талаба-ёшларга ҳаёт йўли ва тажрибалари ҳақида сўзлаб берди. Уч авлод ўртасида дилдан суҳбат уюштирилди.

    Зиёлилар жам бўлган маърифий кеча мисолида ҳам айтишимиз мумкин, бугун устозларга эътибор сезиларли даражада ортган. Улар ҳам кўрсатилаётган ҳар бир эътибордан руҳланиб, жамиятимиз ривожига ўз ҳиссасини қўшишга шай. Зеро, инсон қадрланган ерда илм-фан ва янада бардавом тараққий этаверади.

    Мамлакатимизда устоз ва муаллим, олийгоҳларнинг профессор-ўқитувчилари ва зиёлиларнинг илмий-ижодий фаолиятни тарғиб қилиш, уларга ҳурмат-эътиборни ошириш, хусусан, устоз ва мураббийларнинг қадрини ошириш, машаққатли ва шарафли меҳнатини эътироф этиш ҳам оммавий ахборот воситалари орқали мунтазам тарғиб қилиш мақсадида Республика Маънавият маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти томонидан 2024 йилдан буён “Устоз” лойиҳаси амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан, лойиҳа доирасида юртимиздаги эллик нафарга яқин таниқли шахслар, илм-фан, адабиёт ва санъат намояндалари иштирокида туркум видеоинтервьюлар тасвирга олиниб, ижтимоий тармоқлар ва марказий телеканаллар орқали мунтазам намойиш этилиб келинмоқда.

    Устозларга эҳтиром кўрсатиш, миллатимизга даҳлдор энг буюк қадриятлардан биридир. Мана шундай хайрли ишларда Респулика Маънавият ва маърифат маркази бошчилигида жорий йилда “Устозга эҳтиром” деб номланган махсус китоб-альбом тайёрланди. Мазкур нашрдан Ўзбекистон Қаҳрамонлари – Иброҳим Ғафуров, Анор Маҳмудова, Шавкат Аюпов, Раҳмон Муҳаммадиев, Манзурахон Мадалиева, Камолиддин Ғопиров, Муҳаббат Шарапова, Муножат Йўлчиева, шунингдек, таниқли давлат ва жамоат арбоблари, илм-фан, адабиёт ва санъат намояндалари – Дилбар Ғуломова, Абдулла Аъзам, Аббосхон Тўраев, Нурислом Тўхлиев, Эркин Аъзам, Фарида Абдураҳимова, Абдураҳим Эркаев, Сирожиддин Саййид, Иқбол Мирзо, Шухрат Сирожиддинов, Камола Акилова, Ҳасан Ражабий, Айниса Мусурмонова каби 35 нафар устозларнинг фикр-мулоҳазалари, бой ҳаётий тажрибаларидан лавҳалар ўрин олган. “Фидойи директорлар” китобида замонанинг илғор директорлари фаолияти акс эттирилгна.

    Мактаб таълими бугун ёш-авлод келажаги учун муҳим босқич саналади. Мактабнинг тараққий этишида, ёш-авлод учун муносиб шарт-шароит яратиш, кадрлар салоҳиятини назорат қилиш, педагогларнинг таълим сифатига риоя қилишларини таъминрлаш аввало мактаб директорининг зиммасига тушади. Директорлик шунчаки раҳбарлик эмас унга кучли салоҳият ва минглаб ўғил-қизлар келажагига даҳлдорлик ҳисси бўлиши керак. У замонавий ил эгаси, юксак салоҳитят соҳиби бўлмоқғи керак. Бир сўз билан айтганда, бугунги мактаб директори мамлакатнинг таълим концепциясини тушуниши, мактабнинг ташкилий-ҳуқуқий, ўқув-тарбиявий, маънавий-маърифий, молиявий-хўжалик фаолиятини самарали бошқариб, барча ресурслар ва ходимлар салоҳиятини таълим сифатини оширишга йўналтириши зарур. Бунинг учун улардан лидерлик хусусиятлари ва менежерлик кўникмаларига эга бўлиш талаб этилади. Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорлигида “Фидойи директорлар” китоби чоп этилди. Унда ана шундай илғор фикрли, жонкуяр директорлар фаолиятига назар ташланган.

    Сўнги йилларда устозларга муносабат, эътибор ортиб бормоқда. Бугун ўқитувчиларнинг обруси баланд поғоналарга кўтарилган. Зеро, мамлакатимизда илгари сурилаётган бунёдкорлик ишларининг туб моҳиятида ҳам ана шу – устозларни эъзозлашдек улуғвор қадрият мужассам.

    Бахтиёр Ҳусанов,

    “Маърифат” тарғиботчилар жамияти раиси

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates