UzAutoMotors автомобил ишлаб чиқариш қачондан бошланишини маълум қилди

    Компания, аввалроқ, ўз баёнотида модернизация натижасида автомобил ишлаб чиқариш қувватлари оширилишига урғу берганди.

    Аввалроқ, UzAutoMotors Aсакадаги заводда модернизация ишлари олиб борилиши сабаб автомобил ишлаб чиқариш вақтинча тўхтатилишини эълон қилганди.

    Эндиликда, заводда автомобил ишлаб чиқариш 17 июль (душанба) кунидан бошланиши режалаштирилган. Бу ҳақида компания вакили “Дарё.уз”га маълум қилган.

    Ҳозирда модернизация ишлари давом этмоқда. Компания, аввалроқ, ўз баёнотида модернизация натижасида автомобил ишлаб чиқариш қувватлари оширилишига урғу берганди.

    “Ушбу модернизация Chevrolet Cobalt автомобилларининг йиллик ишлаб чиқариш ҳажмини қўшимча 30 минг донага ошириш имконини беради”, — дея хабар қилган UzAutoMotors.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates