Узум кўриш қобилиятини яхшилайди – олимлар

    Сингапур миллий университети олимлари узумни ҳар куни истеъмол қилиш кекса одамларнинг кўриш қобилиятини яхшилаши мумкин, деган хулосага келди.

    Тадқиқотда 34 киши иштирок этди. 16 ҳафта давомида улардан кунига 1,5 пиёла узум истеъмол қилиш сўралди, назорат гуруҳига эса плацебо берилди. Тадқиқотчилар узум гуруҳидаги одамларда макула пигментининг оптик зичлиги (MPOD) сезиларли даражада яхшилаганлиги аниқлашди. Бундан ташқари, бу субъектларда антиоксидантлар ва фенолларнинг плазма даражаси ошди. Олинган маълумотлар узумни истеъмол қилиш кўз тўр пардасининг тузилиши ва функциясини ҳимоя қилишини намоён этган олдинги тадқиқотларга мос келади.

    Парҳезли антиоксидантлар қариш натижасида келиб чиқадиган оксидловчи стрессни камайтириши мумкин. Узум таркибида катта миқдорда табиий антиоксидантлар ва полифеноллар мавжуд, деб хабар беради lenta.ru.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates