Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Дэвид Кэмерон билан учрашди

    Халқаро ҳамкорлик 23 апрел 2024 1650

    Ўзбекистон ва Буюк Британия ТИВ раҳбарлари Тошкентда Кенг қамровли шерикчилик тўғрисидаги декларация ва Минтақавий ва халқаро боғлиқлик ҳамда инфратузилма соҳаларидаги ҳамкорлик меморандумини имзоладилар.

    "Буюк Британиянинг Ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари бўйича давлат котиби Дэвид Кэмерон жаноблари билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Суҳбатимиз самарали ва мазмунли бўлиб, барча соҳалар бўйича Ўзбекистон-Буюк Британия алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган асосий вазифаларни белгилаш имконини берди. Иқтисодий муносабатларни жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратдик. Британия томонининг ишбилармон доиралар ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларни ва таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини қадрлаймиз. Шунингдек, Кенг қамровли шерикчилик тўғрисидаги декларация ҳамда Минтақавий ва халқаро боғлиқлик ҳамда инфратузилма соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандумини имзоладик".

    Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия ташқи сиёсат идораси раҳбарининг аввалги ташрифи 1996 йил январь ойида бўлиб ўтган эди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates