Бу ҳақда Испания шаҳри мэри Мария Хосе Катала журналистларга маълум қилди.
Ўт ўчирувчиларнинг маълумотларига кўра, 4 киши ҳаётдан кўз юмган ҳамда 15 нафарча одам бедарак йўқолган. Ҳодиса оқибатида 15 киши тан жароҳати олган.
22 февраль куни кечқурун Валенсиядаги кўп қаватли турар-жой биносида ёнғин юзага келган. Ёнғинга нима сабаб бўлгани ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ, деб хабар беради report.az.