Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Шунингдек, Департаментнинг Хонқа туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.М. фуқаро З.А.га 4 000 АҚШ долларини 50,5 млн сўмга сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.
Департаментнинг Чироқчи туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Б.Б. фуқаро О.В.га 3 100 АҚШ долларини 39,1 млн сўмга сотаётган вақтда ушланиб, унинг ёнидан 1 100 АҚШ доллари ва 5,5 млн сўм миқдордаги пул маблағлари ашёвий далил сифатида олинди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.