Вена этнография музейи ўзбек тўпламини биринчи марта нашр этади

    Музей коллекциясида Ўзбекистонга оид 400 га яқин ашё ва 1600 та тарихий фотосурат мавжуд.

    ХIХ аср охиридаги Самарқанд ва Бухоронинг ноёб фотосуратлари, шойи матолардан тикилган кийим-кечак намуналари, шунингдек, кулолчилик ва заргарлик буюмлари намуналарининг бой этнографик коллекцияси «Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида» туркумида илк бор иккита китоб шаклида нашр этилади.

    Бу ҳақда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг VII халқаро конгресси доирасида Вена музейи директори, доктор Жонатан Файн маълум қилди.

    Музей коллекциясида Ўзбекистонга оид 400 га яқин ашё ва 1600 та тарихий фотосурат мавжуд. Уларнинг барчасини ХIХ аср охирида экспедисия аъзолари Франс Хегер ва Ёзеф Тролл, шунингдек, Биринчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистонга асир сифатида олиб келинган Фрис Вилфортлар йиғишган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates