Венерадаги газлар унда ҳаёт мавжудлигини англатадими?

    Венера атмосферасида фосфин ва аммиакнинг аниқланиши ҳаёт излари мавжудлигидан далолат бериши мумкин.

    Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.

    2020 йилда тадқиқотчилар гуруҳи Венера булутларида фосфин топилганини эълон қилган эди, аммо кейинги кузатувлар мазкур янгиликларни тасдиқлай олмаганидан сўнг, бу кашфиёт баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Аммо олимлар ҳозирда сайёра атмосферасида фосфин ва аммиак борлиги ҳақида қўшимча далиллар келтиришди.

    “Биз уч марта кузатувлар ўтказдик ва биринчи тадқиқотга қараганда 140 баробар кўп маълумот олдик. Ҳозир бизда мавжуд бўлган маълумотлар фосфиннинг навбатдаги кашфиётидан далолат беради”, дейди Лондон Империал коллежи астрофизика ўқитувчиси Дэйв Клементс.

    Кардифф университети профессори Джейн Гривз жамоаси бошқа тадқиқотчилар кузатувни турли вақтларда олиб боргани туфайли фосфинни аниқлай олмаганлигини тахмин қилмоқда.

    “Маълум бўлишича, фосфинни аниқлаган барча кузатишларимиз Венера атмосфераси кечадан кундузга ўзгариб турганда, фосфинни аниқламаган барча кузатишлар эса атмосфера кундуздан кечага ўзгарганда амалга оширилган”, дея изоҳ берди Джейн Гривз.

    Клементс Қуёшнинг ультрабинафша нурлари кундузи Венера атмосферасининг юқори қатламидаги фосфин молекулаларини парчалаши ва уларни аниқлашни қийинлаштириши мумкинлигини таъкидлади.

    Бироқ, бу топилмалар Венерада ҳаёт мавжудлигининг аниқ исботи деб ҳисобланмаслиги керак. Жамоа сайёрада ҳаёт кашф қилганини даъво қилмаяпти, деб хабар беради korrespondent.net.


    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates