Владимир Норов АҚШ Элчиси билан учрашди

    Халқаро ҳамкорлик 15 ноябр 2022 1606

    2022 йил 15 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Жонатан Дэвид Хэнникни қабул қилди.

    Учрашув Вазирга Элчи томонидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини топшириш маросими билан бошланди. Ўз навбатида, В.Норов Элчини лавозимга тайинлангани билан табриклади ва касбий фаолиятида муваффақиятлар тилади.

    Суҳбат давомида илгари эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни, шунингдек, икки томонлама даражада ва «5+1» шаклида бўлажак тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.

    Савдо-инвестиция алоқаларини ривожлантириш, жумладан, Ўзбекистон иқтисодиётига Америка капитали ва технологияларини жалб этиш, тўқимачилик, фармацевтика, энергетика, АКТ жабҳаларида қўшма корхоналар ташкил этиш, молиявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш имкониятлари мавжудлиги қайд этилди.

    Томонлар, шунингдек, Афғонистондаги вазият бўйича ҳам фикр алмашдилар. Ушбу мамлакатга халқаро ёрдамни кенгайтириш зарурлиги қайд этилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates