Владимир Норов Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида иштирок этди

    2022 йил 20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Чўлпонота шаҳрида (Қирғиз Республикаси) Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида иштирок этди.

    Тадбир иштирокчилари Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бўлажак Маслаҳат учрашувига тайёргарликнинг ташкилий ва мазмунли жиҳатларини муҳокама қилдилар.

    Хусусан, Саммит кун тартиби ва дастури, давлат раҳбарлари томонидан кўриб чиқиш учун тақдим этиладиган якуний ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилди ва маъқулланди.

    Марказий Осиёда сиёсат, савдо, инвестиция, саноат, транспорт, экология, энергетика, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, замонавий хавф-хатар ва таҳдидларга биргаликда қарши курашиш соҳаларида давлатлараро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

    В.Норов ўз нутқида бугунги кунда Марказий Осиёда давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли принципиал жиҳатдан янги дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ишонч муҳити шаклланганини таъкидлади. Минтақа мамлакатлари кўплаб халқаро масалалар бўйича муштарак позицияга эга ва ҳатто энг мураккаб масалаларда ҳам ўзаро мақбул ечим топади.

    Шу билан бирга, замонавий воқеликларни ҳисобга олган ҳолда, Марказий Осиёда ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича қатъий қадамлар қўйиш, юзага келаётган таҳдидларга ўз вақтида жавоб бериш ва оқибатларини юмшатиш бўйича тегишли ташаббус ҳамда янги ёндашувларни ишлаб чиқиш зарурлиги қайд этилди.

    Хусусан, яқин савдо-иқтисодий ва инвестициявий сиёсат юритиш, тадбиркорлик субъектлари ва ҳудудлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш, минатақанинг транспорт-транзит салоҳиятини ривожлантириш, табиий ресурсларни биргаликда самарали бошқариш муҳимлиги таъкидланди. Таъкидланганидек, бу йўналишларда қўшма чора-тадбирларнинг муваффақиятли амалга оширилиши бутун Марказий Осиё маконининг барқарор ривожланиши учун ҳар томонлама самара беради.

    Афғонистондаги мавжуд вазиятга алоҳида эътибор қаратилди. Афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатишда ҳамкорликни давом эттириш долзарблиги таъкидланди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates