Халқаро фан олимпиадалари ғолиблари тақдирланди

    “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонаси анжуманлар залида энг нуфузли халқаро олимпиадалар ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

    Тадбир доирасида сўзга чиққанлар томонидан ўз билим ва иқтидори билан жаҳон миқёсидаги энг нуфузли халқаро фан олимпиадаларида тенгдошлари билан рақобатга киришаётган, совринли ўринларни эгаллаб олтин, кумуш, бронза медалларни олиб келаётган ёшларимиз сафи кенгайиб бораётганини фахр билан қайд этилди.

    Тақдирлаш маросимида энг нуфузли халқаро олимпиадалари ғолиблари ҳамда 2021-2022 ўқув йили давомида минтақавий халқаро олимпиадаларнинг совриндорлари ва уларнинг устозларига пул мукофотлари топширилди.

    Дарҳақиқат, жорий йилнинг июль ойида мамлакатимиз ўқувчилари энг нуфузли халқаро олимпиадаларда иштирок этиб, жами 6 та медаль, бундан 4 та кумуш ва 2 та бронза медаллари қўлга киритди.

    Бундан ташқари, ўтган ўқув йили давомида ўқувчилар томонидан минтақавий халқаро олимпиадаларда 39 та медаль, бундан 3 та олтин, 13 та кумуш ва 23 та бронза медаллари қўлга киритилди.

    Энг нуфузли халқаро олимпиадаларда, хусусан, Хитойда (онлайн шаклда) ўтказилган 54-Халқаро кимё олимпиадасида 80 та давлатдан 320 нафар ўқувчи қатнашди. Жумладан, ўзбекистонлик ўқувчилар 4 та кумуш медални кўлга киритди.

    Азимжон Жамолов - Ибн Сино мактаби ўқувчиси кумуш медаль;

    Шерзод Шайматов - Навоий шаҳри 11-мактаб ўқувчиси кумуш медаль;

    Мафтуна Бадалова - Ибн Сино мактаби ўқувчиси кумуш медаль;

    Икромиддин Боймаҳаммадов - Ибн Сино мактаби ўқувчиси кумуш медаль.

    Норвегиянинг Осло шаҳрида ўтказилган 63-Халқаро математика олимпиадасида 106 та давлатдан 600 нафар ўқувчи қатнашди. Ўқувчимиз — Халқаро математика мактаби ўқувчиси Лазизбек Ражаббоев бронза медалини қўлга киритди.

    Жамоавий ҳисобда тарихимиздаги энг яхши кўрсаткич 124 балл (олдинги энг яхши кўрсаткич 2010 йилда 112 балл бўлган) қайд этилди.

    Арманистоннинг Ереван шаҳрида ўтказилган 33-Халқаро биология олимпиадасида 64 та давлатдан 254 нафар ўқувчи иштирок этди. Ҳамюртимиз Тошкент педиатрия тиббиёт институти қошидаги академик лицей ўқувчиси Азиза Абдувалиева бронза медали соҳибаси бўлди.

    Минтақавий халқаро олимпиадаларда, жумладан 56-Халқаро Менделеев кимё олимпиадасида иштирок этган 10 нафар ўқувчиларимизнинг барчаси ғолибликни қўлга киритди. Яъни, 1 та олтин, 4 та кумуш ва 5 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

    18-Халқаро Жаутиков олимпиадасида ўқувчиларимиз 8 та медални – 2 та кумуш ҳамда 6 та бронза медалини;

    7-Халқаро Кавказ математика олимпиадасида ўқувчиларимиз 7 та медалларни – 1 та олтин, 5 та кумуш ва 1 та бронза медалини;

    28-Халқаро математика мусобақасида ўқувчиларимиз 2 та бронза медалини;

    18-Халқаро ёшлар табиий фанлар олимпиадасида ўқувчиларимиз 4 та бронза медалини қўлга киритди.

    Аҳмад ал-Фарғоний номидаги халқаро физика олимпиадасида ўқувчиларимиз 8 та медални – 1 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза медалларни олишди.

    Тадбирда энг нуфузли халқаро олимпиадалари ғолиблари:
    кумуш медаль соҳибига 90 млн. сўм, ўқитувчисига 75 млн. сўм;
    бронза медаль соҳибига 60 млн. сўм, ўқитувчисига 45 млн. сўм. тақдим этилди.

    Медаль эгалари давлат гранти асосида олий таълим муассасаларига қабул қилинади. Устозларига эса келгуси ўқув йили учун 200 фоизгача устама белгиланади.

    Шунингдек, 2021-2022 ўқув йили давомида минтақавий халқаро олимпиадаларнинг совриндорлари ва уларнинг устозлари қуйидагича мукофотланди:

    олтин медаль соҳибига 3,6 млн. сўм, ўқитувчисига 15 млн. сўм;
    кумуш медаль соҳибига 2,4 млн. сўм, ўқитувчисига 10,5 млн. сўм;
    бронза медаль соҳибига 1,8 млн. сўм, ўқитувчисига 9 млн. сўм.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates