Халқаро форумда Ўзбекистон чарм-пойабзал саноати салоҳияти намойиш этилди

    Бизнес 30 август 2023 1297

    Ўзбекистон чармсаноати ютуқлари МДҲ ва ШҲТ мамлакатлари чарм-пойбзал саноати халқаро форумида тақдим этилди.

    Москвада йилда икки бор ўтказиб келинадиган «Mosshoes» пойабзал, сумка, аксессуарлар, чарм ва бутловчи буюмлар халқаро ихтисослаштирилган кўргазмаси бўлиб ўтди. Шунингдек ушбу кўргазма давомида МДҲ ва ШҲТ мамлакатлари чарм-пойабзал саноати халқаро форуми ташкил этилди.

    Ишбилармонлик тадбирининг бизнес дастуридан «Чарм-пойабзал саноати. замонавий шароитда янги истиқболлар», «МДҲ ва ШҲТ мамлакатларида чарм-пойабзал бозорининг имкониятларини амалга ошириш» мавзулари ўрин олди. Анжуман гибрид формат: офлайн ва онлайн тарзда ташкил этилди. Тадбирда МДҲ ва ШҲТ мамлакатлари чарм-пойабзал саноати вакиллар иштирок этди.

    Мазкур форумда «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси Фахриддин Бобоев онлайн тарзда иштирок этиб, Ўзбекистон чармсаноати ютуқлари, инвестиция, экспорт салоҳияти тўғрисида нутқ сўзлади. Қайд этилганидек, Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари, Хитой ва Россия билан ўзаро товар айирбошлаш ҳажми йилдан-йилга ортиб боряпти. Биргина Россия Федерациясига чарм-пойабзал маҳсулотлари экспорти ҳажми ўтган йили 44 миллион долларни ташкил этди. Жорий йилда бу кўрсаткични 60 миллион долларга етказиш режалаштирилган.

    Кейинги йилларда экспорт қилинадиган маҳсулотлар тури сезиларли даражада кенгайди. Aгар бир неча йиллар аввал экспортнинг асосий қисмини ярим тайёр хомашё, пойабзал, чарм буюмлар ва мўйнали буюмлар ташкил этган бўлса, бугунги кунда тармоқ корхоналари томонидан тайёр чарм (краст, финиш), пойабзал, пойабзал тагликлари, елим, спорт буюмлари, қўлқоплар ва бошқалар экспортга йўналтирилган.

    «Ўзчармсанот» уюшмаси раҳбари, шунингдек, МДҲ ва ШҲТ ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик янги босқичга кўтарилаётганини таъкидлади. «Wildberries», «Aliexpress», «Ozon» каби электрон тижорат компаниялари билан музокаралар олиб борилди. Aйни пайтда ўндан ортиқ ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларини компанияларнинг расмий веб-сайтларига жойлаштирган.

    «Қулай сармоявий ва ишбилармонлик муҳити, давлат томонидан соҳанинг хар томонлама қўллаб-қувватланиши Ўзбекистонда чарм-пойабзал ва мўйна саноатининг ривожланиш динамикасига ўз ижобий таъсирини кўрсатмоқда.

    Шунингдек, Россия бозорида «Made in Uzbekistan» остидаги маҳсулотларга талаб ортиб бораётгани ҳам соҳамизнинг ривожи ва маҳаллий корхоналаримизнинг халқаро бозордаги нуфузи юқорилаётганидан далолатдир. МДҲ ва ШҲТ мамлакатлари ўртасидаги самарали ҳамкорлик яқин келажакда янги марраларни забт этишга хизмат қилишини ишонч билан айта оламан», — дея ўз фикрларини баён қилди «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси Фахриддин Бобоев.

    Форум ишида хар икки ташкилотга аъзо мамлакаталар чарм-пойабзал соҳаси вакилларининг ишончли ва самарали ҳамкорлигини янала ривожлантириш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш мақсадида мазкур форматдаги мулоқотларнинг аҳамияти тўғрисида фикр алмашилди, деб хабар беради «Ўзчармсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates