Унда вилоят фаоллари, мартабали меҳмонлар, чет эл делегациялари ОАВ вакиллари ва блогерлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.
Тадбирда вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов барчани гўзаллик байрами билан қутлаб, ушбу анъаналарни ривожлантиришдан мақсад, ҳудудларимиз салоҳиятини кўтариш, иқтисодий ва туризм потенциалини оширишдан иборат эканлигини таъкидлади.
— Президентимизнинг ташаббус ва тавсиялари билан бу фестивал халқаро мақомга эга бўлди. Кўлами кенгайиб, дунё миқёсига кўтарилгани нафақат Наманган, балки бутун мамлакатимиз аҳлининг ғурур-ифтихорига сабаб бўлмоқда, — деди вилоят раҳбари.
Халқаро тадбирда бир қатор санъаткорлар бадиий чиқишлари барчага хуш кайфият бағишлади.
Эслатиб ўтамиз, фестиваль 5 июнгача давом этади.