Харидорлардан асоссиз ундирилган тўловлар қайтартирилди

    Мамлакатимизда 10 ноябр 2020 1712

    “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ томонидан 2020 йил 1 майдан “ЎзРТХБ” АЖ биржа савдоларида дизель ёқилғиси ва автомобиль бензинини сотиш бўйича шартномаларнинг алоҳида шартларида нефть базаларининг маҳсулотни юклаб жўнатиш бўйича харажатлари учун алоҳида тўлов нефть базаларининг ҳисоб рақамларига тўлаб берилиши кўрсатилган.

    Ушбу шарт асосида «Бухоро нефтбазаси» МЧЖ томонидан юклаб жўнатиш харажати учун харидорлардан қўшимча ҳақ ундирилганлиги ҳолатлари қайд этилди.

    Мазкур ҳолатлар бўйича бошқарма нефть маҳсулотларини сақлаш (қуйиш, тўкиш юклаб жўнатиш) бўйича истеъмолчилардан тўлов ундирганлик ёки ҳисобланган ҳолатларни қайта кўриб чиқиб, аниқланган асоссиз ундирилган (ҳисобланган) тўловларни истеъмолчиларга қайта ҳисоб-китоб қилиш ҳамда амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот тақдим қилишни сўраб, «Бухоро нефтбазаси» МЧЖга мурожаат қилган.

    Расмий хат орқали «Бухоро нефтбазаси» МЧЖ истеъмолчилардан нефть маҳсулотларини масъул сақлаш бўйича ортиқча тўлов ундирилмаганлигини аксинча истеъмолчилар билан алоҳида шартнома тузган ҳолда етказиб бериш бўйича харажатлар ундирилганлигини маълум қилган.

    Олинган маълумотларни асосли эканлигини аниқлаш мақсадида, бошқармага келиб тушган мурожаатлар ҳамда тегишли ташкилотлардан олинган сўров маълумотлар ўрганилди ва иш жараёнида қуйидагилар аниқланди: «Бухоро нефтбазаси» МЧЖ томонидан 6 та харидорлардан нефть маҳсулотларини юклаб жўнатишда жами 62,1 млн.сўмлик асоссиз қўшимча ҳақ ундирганлиги аниқланди.

    Аниқланган ҳолатлар юзасидан «Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг 23-моддасида кўрсатилган қонунбузарлик содир қилинган деб топилиб, «Бухоро нефтбазаси» МЧЖга нисбатан бошқарма махсус комиссияси томонидан иш қўзғатилди ва махсус комиссия ваколат доирасида 07.09.2020 йилда кўрсатма берилди.

    Кўрсатма талабларига мувофиқ, «Бухоро нефтбазаси» МЧЖ томонидан нефть маҳсулотларини юклаб жўнатиш бўйича асоссиз ундирилган 62,1 млн. сўмлик тўловлар харидорларга ўзаро қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.

    Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates