Хайрли ҳамкорлик йўлида

    Халқаро ҳамкорлик 10 декабр 2020 1106

    Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Инновацион ривожланиш вазирлиги ўртасидаги ўзаро англашув меморандумини имзоланди.

    Меморандумни имзолаш маросимида агентлик раҳбарининг биринчи ўринбосари Отабек Ҳасанов кириш сўзга чиқиб, ходимларни бошқариш ва инсон ресурсларини ривожлантириш соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида айтиб ўтди.

    Шунингдек, О.Ҳасанов Инновацион ривожланиш вазирлиги раҳбариятига, ҳамкор вазирлик ва идоралар ҳамда олий таълим муассасалари вакилларига агентлик ташаббусини қўллаб-қувватлаганлари учун миннатдорлик билдирди.

    Ўзаро англашув меморандуми давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш бўйича илмий ва амалий лойиҳалар танловлари учун давлат буюртмасини шакллантириш тартибини белгилайди.

    Шунингдек, мазкур меморандумга кўра, агентлик ҳамда вазирлик давлат фуқаролик хизматида ходимларни бошқариш ва инсон ресурсларини ривожлантиришнинг инновацион усулларини ишлаб чиқиш ва илмий тадқиқотларни амалга оширишни ташкил этиш ишларини ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

    Меморандум билан ҳамкорлик тадбирларини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар режаси тасдиқланиб, унинг ижроси юзасидан мониторинг олиб боришга келишилди.

    Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates