“Хитой аҳолиси 2024 йил охирида 1 миллиард 408 миллион 280 минг кишини ташкил этди (бу 31 вилоятлар, автоном туманлар аҳолиси, бевосита марказий ҳукуматга қарашли муниципалитетларни ўз ичига олади, Гонконг, Макао ва Тайвань аҳолиси ҳамда хорижликлар бундан мустасно), бу 2023 йил якунига нисбатан 1,39 миллионга кам”, дейилади агентлик жума куни чоп этилган ҳисоботда.
Қайд этилишича, ўтган йили 9,54 миллион чақалоқ туғилган, туғилиш 6,77 фоизни, 10,93 миллион киши вафот этган, ўлим даражаси 7,76 фоизни ташкил этган.
Ҳисоботда айтилишича, Хитойда 2024 йил охирига келиб, жинсий нисбат 104,49 ни ташкил этган, яъни ҳар 100 аёлга деярли 105 эркак тўғри келади. Мамлакатнинг эркак аҳолиси 719,09 миллион, аёллар сони 689,19 миллион кишини ташкил этади.
2024 йил охирида 16 ёшдан 59 ёшгача бўлган меҳнатга лаёқатли ёшдагилар сони 857,98 миллион кишини, яъни умумий кўрсаткичнинг 60,9 фоизини, 60 ёш ва ундан катта ёшдагилар сони эса 310,31 миллион кишини, яъни улар жами аҳолининг 22 фоизини ташкил этади, шу жумладан 65 ёшдан ошганлар – 220,23 миллион кишидан иборат, деб хабар беради ria.ru.








