“Дунё“ ААнинг хабар беришича, мазкур рейс билан Хитойнинг етакчи “Guangzhou GZL” компанияси кўмагида шакллантирилган ва 30 дан ортиқ маҳаллий сайёҳларни ўз ичига олган биринчи гуруҳ Ўзбекистонга жўнаб кетди.
Хитойлик сайёҳлар тўғридан-тўғри парвозлар, жорий этилган визасиз режим, Ўзбекистоннинг бой маданияти, тарихи ва меҳмондўстлиги билан танишиш учун ажойиб имконият яратишини ҳамда Самарқанд, Бухоро ва Хива каби қадимий шаҳарларга саёҳат қилишни енгиллаштиришини таъкидладилар.
Янги очилган Гуанчжоу — Тошкент йўналиши бўйича авиақатновлар Ўзбекистон-Хитой ҳудудлараро алоқаларини ривожлантириш, ўзаро иқтисодий, маданий ва туристик алмашинувларни фаоллаштиришга хизмат қилади.









