Хитой ҳақида 18 ҳайратомуз факт

    Ҳар йили тахминан 4 миллион мушукдан деликатес даражасидаги Хитой махсус таомлари тайёрланади.

    Хитой Халқ Республикаси — Марказий ва Шарқий Осиёда жойлашган давлат. Бу мамлакат дунёда аҳолиси энг кўп ва майдони жиҳатидан энг йирик давлатлардан биридир. Қуйида ушбу мамлакат ҳақида қизиқарли ва ҳайратомуз фактлар келтирилган. Ундан сиз Хитой анъаналари ва маданияти ноёблигига яна бир бор амин бўлишингиз мумкин.

    1. Хитойликлар йилига ўртача 45 миллиардга яқин таёқча ишлатади. Бунинг учун ҳар йили қарийб 20 миллионга яқин дарахт кесилади (бу дарахтлар 20 йилликдан кам бўлмаслиги керак).
    2. Ҳар йили тахминан 4 миллион мушукдан деликатес даражасидаги Хитой махсус таомлари тайёрланади.
    3. Хитой дунёда қизил вино истеъмол қилиш бўйича биринчи ўринни эгаллайди.
    4. Хитой зич жойлашган давлатлар қаторида 1 миллиард 38 миллион аҳолини ўз ичига олган. Бу ер аҳолисининг деярли бешдан бир қисми дегани.
    5. Хитойда “Битта оилага — битта фарзанд” сиёсати мавжуд, ҳар йили мамлакатда минглаб чақалоқларни ота-оналари ташлаб кетишади. Айнан қизалоқларни.
    6. Ҳозир Хитойда умр йўлдошини топа олмаётган 30-40 миллион эркак мавжуд. Масала шундаки, аҳоли орасида аёлларга нисбатан эркаклар сони кўп. Бу қизларнинг туғилиши ёки тарбиясини оммавий равишда рад этиш билан боғлиқ.
    7. 1973 йилда Хитой АҚШга аҳолини кўпайтириш мақсадида 10 миллионга яқин аёлларини жўнатишни таклиф қилган.
    8. Ёлғиз қолган 20 ёшли қизларни Хитойда анъанавий равишда камситувчи эпитетлар билан тақдирлашади ва очиқчасига “ташландиқ” деб аташади.
    9. Хитойда энг оммабоп исмлардан бири бу Ван (Wang). Мамлакатда бу исм билан аталувчи 93 миллион аҳоли мавжуд.
    10. Хитой экспорт ҳамда импорт бўйича дунёда иккинчи ўринни эгаллайди.
    11. Ҳали ҳануз Хитойда косметика маҳсулотлари жониворларда шартли равишда синовдан ўтказилади.
    12. Хитойнинг миллий ўйинларидан бири бу стол тенниси. Қарийб 10 миллион киши бу спорт тури билан шуғулланади. Айнан Хитойда 53 фоизни ташкил этувчи олимпия медаллари стол тенниси бўйича қўлга киритилган.
    13. Хитойда PlayStation ўйини приставкалари тақиқланган. Сўнгги беш йилда Xbox, Nintendo ва Sony‘га рухсат берилган.
    14. Хитойда ҳар беш кунда осмонўпар бинолар қурилади.
    15. Бу ерда инсон тарихида биринчи бор ҳалокатли зилзила 1556 йилда содир бўлган ва 830 000 аҳоли ҳалок бўлган.
    16. Хитойда Олий таълимга кириш учун ҳар хил ҳийла-найранг билан синовдан ўтмоқчи бўлганларга 7 йил гача қамоқ жазоси белгиланган.
    17. Дунё миқёсида Хитой ҳеч қандай истисноларсиз Панда ватани деб тан олинган.
    18. Кўршапалак мамлакатнинг омад рамзи саналади.

    Суғдиёна Юсубжонова, ЎзМУ талабаси

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates