Хитой компанияси Ўзбекистонда сунъий чарм ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи

    Саноат 23 январ 2024 1031

    “Ўзчармсаноат” уюшмаси делегацияси ХХРга амалга оширган ишчи ташрифи доирасида Жинжианг халқаро пойабзал ва тўқимачилик шаҳарчасидаги Жинжианг пойабзал ускуналари палатаси вакиллари билан музокара ўтказди.

    Мулоқот мавзуси ихтисослаштирилган саноат зоналарини ривожлантириш ва лойиҳаларни жойлаштиришда Хитой тажрибасини ўрганиш, Хитой компаниялари сармоясини Ўзбекистонга жалб этиш масаласи бўлди.

    Жинжианг халқаро пойабзал ва тўқимачилик шаҳарчаси мазкур ҳудуддаги ишлаб чиқариш корхоналарининг маҳсулотларини мунтазам равишда хорижий ҳамкорларга тақдим этиб борувчи шоу-румлар, дизайн марказлари, савдо дўконларидан иборат катта бир комплекс саналади.

    Саноат шаҳарчаси билан танишув жараёнида Ўзбекистонда ташкил этилган ихтисослаштирилган саноат зоналарини янада ривожлантириш, лойиҳаларни жойлаштириш бўйича ўзаро тажриба алмашилди.

    Мулоқотда Хитой компанияси сунний чарм ишлаб чиқариш бўйича инвест лойиҳани Ўзбекистонда бошлаш ташаббусини билдирди. Компания раҳбарининг сўзларига кўра Ўзбекистон ҳукумати томонидан хорижий сармоядорларга яратиб берилаётган имконият ва имтиёзлар, преференциялар бунга сабаб бўлган.

    Шунингдек, маҳаллий корхоналаримиз билан апрель ойида Жинжиангда бўлиб ўтадиган халқаро пойабзал кўргазмасида бевосита учрашиб, ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишга катта қизиқиш билдирилди, деб хабар беради “Ўзчармсаноат” уюшмаси матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates