Хитой компанияси Ўзбекистонда янги технологик тиббиёт жиҳозларини ишлаб чиқариш имкониятларини ўрганмоқда

    «Ўзбекистон ва Марказий Осиё бозори биз учун муҳим, компаниямиз фармацевтика маҳсулотлари ва янги технологик тиббиёт жиҳозларини ҳамкорликда ишлаб чиқаришни мамлакатингизда йўлга қўйиш ҳамда бу орқали янги бозорларга чиқишдан манфаатдор» деди Ли Личин.

    Мамлакатимиз Бош консулхонаси кўмагида Ўзбекистон Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва Хитойнинг «Ёуди Биотеч Cо. Лтд.» компанияси ўртасида онлайн музокаралар ташкил этилди.

    Учрашувда мамлакатимизда фармацевтика соҳасини ривожлантириш, хорижий инвесторлар учун яратилган бизнес имкониятлар, ташкил этилган фармацевтика зоналари, соҳа тараққиёти учун тақдим этилаётган божхона, солиқ имтиёзлари тўғрисида тақдимот ўтказилди.

    «Ёуди Биотеч Cо. Лтд.» компанияси раҳбари Ли Личин ўз чиқишида корхона фаолияти тўғрисида, шунингдек ўзбекистонлик шериклар билан ҳамкорликда амалга ошириш мумкин бўлган лойиҳалар ҳақида тўхталди.

    «Ўзбекистон ва Марказий Осиё бозори биз учун муҳим, компаниямиз фармацевтика маҳсулотлари ва янги технологик тиббиёт жиҳозларини ҳамкорликда ишлаб чиқаришни мамлакатингизда йўлга қўйиш ҳамда бу орқали янги бозорларга чиқишдан манфаатдор» деди Ли Личин.

    Музокаралар натижасида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва «Ёуди Биотеч Cо. Лтд.» ўртасида ҳамкорлик келишувини имзолаш ва қўшма лойиҳаларни Ўзбекистонда амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates