Хорижий мутахассислар филиалнинг илмий-тадқиқот фаолиятига қизиқиш билдириб, мавжуд лаборатория жиҳозлари билан танишдилар. Томонлар келгусида илмий-инновацион дастур доирасида филиалининг илмий фаолияти соҳасида ҳамкорликда иш олиб боришга келишдилар.Ташриф якунида томонлар ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоладилар.
Уханг технологиялар университети мамлакатнинг асосий миллий университети бўлиб, 120 йиллик тарихга эга. Бугунги кунда у ерда 37000 дан ортиқ бакалавр талабалари, 23000 дан ортиқ докторантлар ва аспирантлар, 900 дан ортиқ хорижий талабалар таҳсил олишади.
Таълим даргоҳи АҚШ, Буюк Британия, Япония, Франция, Канада, Австралия, Россия, Голландия каби мамлакатлар, шунингдек турли минтақалардаги 190 дан ортиқ университет ва илмий-тадқиқот муассасалари билан алоқа ўрнатган. Илмий-техник қобилиятли истеъдодларни тайёрлаш, академик алмашинувлар ва тадқиқотлар борасида катта тажрибага эга университет 200 дан ортиқ таниқли хорижий олимларни ҳамкорлик учун жалб этган.
Ҳамкорлик материал












