Хитой парламенти вакиллари пойтахтимиздаги Конфуций номли Ўзбекистон-Хитой институтида ташкил этилган семинарда иштирок этди

    Амалий ташриф билан юртимизда бўлиб турган Бутунхитой халқ вакиллари мажлиси доимий қўмитаси Раиси Чжао Лесзи бошчилигидаги делегация Сенат Раиси Танзила Нарбаева ҳамроҳлигида Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳузуридаги Конфуций номли Ўзбекистон -Хитой институтига ташриф буюрди.

    Меҳмонлар мазкур таълим даргоҳининг 20 йиллиги муносабати билан ташкил этилган «Конфуций институтлари ва цивилизациялараро ўзаро таълим» мавзусидаги халқаро анжуманнинг очилиш маросимида иштирок этди.

    Тадбирда Марказий Осиё мамлакатларининг турли давлат ва таълим муассасалари вакиллари, шунингдек, хитойшунослик ва халқаро муносабатлар соҳасидаги эксперт ва олимлар ҳам қатнашди.

    Олий Мажлис Сенати Раиси ўз сўзида таълим ва фан, маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама муносабатларни ривожлантиришдаги ҳар бир қадам халқларимиз ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этишини алоҳида қайд этди.

    Ўз навбатида, Чжао Лесзи Тошкентдаги Конфуций институти дунёдаги биринчи ташкил этилган институтлардан бири саналишини таъкидлаб, Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ишончли ва йиллар синовидан ўтган дўстона муносабатларга асосланганига урғу берди.

    Тадбир доирасида ХХР делегацияси Конфуций институтининг сўнгги 20 йил давомида эришган ютуқларига бағишланган кўргазма билан ҳам танишди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates