Маълум қилинишича, синовлар доирасида у ҳар сафар 210 метр масофани босиб ўтиб, соатига 50 километр тезликка эришган. Лойиҳанинг якуний мақсади йўловчилар ва юкларни 1000 км/соат ва ундан ортиқ тезликда вакуумли бўшлиқда ташишдир.
Хитой лойиҳаси ҳақида кўп нарса маълум эмас. Шу нарса маълумки, синовлар объектни қурган ва ишга туширган мудофаа пудратчиси — Хитой Аэрокосмик фан ва саноат корпорацияси (CASIC) томонидан амалга оширилган.
Ўз навбатида, CASIC вакиллари синовлар давомида муҳим компонентлар, жумладан, ўта ўтказувчан магнитлар, кучли электр тизимлари, сунъий интеллект хавфсизлигини бошқариш тизимлари, симсиз алоқа қурилмалари ва сенсорлар режага мувофиқ ишлаганини маълум қилди.