Сафар давомида провинция губернатори ўринбосари Цао Чжицян, Ташқи ишлар департаменти ҳамда Ташқи савдога кўмаклашиш ва Тижорат департаменти вакиллари билан учрашувлар ўтказилди.
Хитой томонига мамлакатимиз ҳудудларида хорижий инвесторлар учун яратилган имкониятлар, мавжуд инвестициявий муҳит ҳақида маълумот берилди.
Чжучжоу ва Навоий шаҳарлари ўртасида ўрнатилган биродарлик алоқаларидан тўлиқ фойдаланиш, амалий қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш хусусида фикр алмашилди.
Ўзаро ташрифлар доирасида эришилган келишувларни жадаллаштириш мақсадида 2025 йил биринчи ярмида Чжучжоу шаҳри мэри бошчилигидаги ишбилармон доира вакилларидан иборат делегациянинг Ўзбекистонга ташрифини ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Ўзбекистон дипломатлари сафар доирасида “The 3rd International summit on BDS applications” тадбирида иштирок этди. Унда, шунингдек, Хитойнинг етакчи компаниялари, университетлар, илмий-тадқиқот муассасалари ва саноат бирлашмалари, шунингдек, Ўзбекистон, Россия, Лаос, Жанубий Корея, Франция Африка давлатлари вакиллари қатнашди, деб хабар беради “Дунё” АА.