Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси Хунань вилояти маъмуриятига таяниб хабар берди.
“Деярли 20 кун давом этган кенг қамровли қидирув-қутқарув ишларидан сўнг 26 қишлоқ ва 5 шаҳарда 50 киши ҳалок бўлгани тасдиқланди.15 киши бедарак йўқолди”, дейилади хабарда.
Тўфон Хитойнинг материк қисмига ёпирилишидан олдин, Тайваннинг шарқий қирғоқларида, Илань уезди яқинида юз берди. Расмий маълумотларга кўра, оролда 10 киши табиий офат қурбони бўлди, 890 нафардан ортиқ киши жароҳатланди, деб хабар беради report.az.