Хитой ва Тошкент вилояти ўртасида 1,8 млрд. долларлик ҳамкорлик келишуви имзоланди

    Хитойнинг Хэбэй провинцияси маъмурий маркази Ухан шаҳрида бўлиб турган Зойир Мирзаев бошчилигидаги Тошкент вилояти делегацияси Хитой билан ҳамкорлик келишувини имзолади.

    Унга кўра, қиймати дастлабки босқичда 200 миллион, тўлиқ ишга тушгач эса қарийб 1,8 миллиард АҚШ доллари бўлган мазкур лойиҳа қуёш, шамол ва гидро энергетикаси ишлаб чиқаришни назарда тутади.

    Хитойнинг "Baibuting group co. ltd" компанияси Оҳангарон туманида яшил энергия йўналишида йирик лойиҳани амалга оширади.

    Компания раҳбари Мао Ёнг Ҳонг мазкур йирик лойиҳа ҳақида фикр билдириб, уни амалга оширишда Хитойнинг 10 дан ортиқ бошқа компаниялари ҳам қатнашишини таъкидлади.

    Лойиҳани бошлаш учун Оҳангарон туманидан 2 минг 600 гектар ер майдони танлаб олинган. У 2 ГВт энергия ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.

    Маълумот ўрнида, бугунги кунда Тошкент вилоятида Хитой капитали иштирокида 722 та корхона фаолият юритмоқда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates