Хитой Япониядан Фукусима-1 АЭСдан оқизилган сув учун товон пули талаб қилмоқда

    Хитой ҳукумати Япониядан “Фукусима-1” атом электр станциясидан тозаланган сувнинг оқизилиши оқибатида юзага келиши мумкин бўлган иқтисодий зарар учун компенсация тизимини ишлаб чиқишни талаб қилмоқда.

    Бу ҳақда Kyodo агентлиги хабар бермоқда.

    Агентлик манбаларига кўра, ХХР парда ортидан тегишли талабларни илгари сурмоқда. Шу билан бирга, Япония расмийлари сувни оқизиш барча хавфсизлик стандартларига мувофиқ амалга оширилаётгани ва Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) томонидан тасдиқланганлигини баҳона қилиб, бу талабларни аллақачон рад этгани таъкидланади.

    Айни пайтда атом электр станцияси ҳудудида 1,34 миллион тоннадан ортиқ сув тўпланиб қолган. Шу муносабат билан Япония ҳукумати тозаланган сувни аста-секин океанга оқизишга қарор қилди. Бу операция 30-40 йил давом этади. Сув тозаланмоқда, лекин унинг таркибида тритий сақланиб қолмоқда, уни олиб ташлаш мумкин эмас. Бундан ташқари, у денгиз суви билан аралаштирилмоқда. Тритийнинг рухсат этилган максимал концентрацияси бир литр учун 1500 беккерелни ташкил қиляпти. Япония ҳукумати ва МАГАТЭ томонидан океанда ўтказилган ўлчовлар белгиланган параметрларга мувофиқлигини тасдиқлайди. Айни пайтда станцияда сувни оқизишнинг тўртинчи босқичи ўтказилмоқда. Унинг доирасида аввалги босқичларда бўлгани каби кунига 500 тоннадан ортиқ бўлмаган партияларда 7,8 минг тоннага яқин сувни оқизиш режалаштирилган.

    Токионинг қарори бир қатор мамлакатларда норозилик уйғотди. Хитой Халқ Республикаси Бош божхона бошқармаси сувни оқизишнинг биринчи босқичи бошланган ўтган йилнинг 24 августидан бошлаб Япониядан денгиз маҳсулотлари импортини бутунлай тўхтатди, деб хабар беради report.az.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates