Хитойда авж олаётган болалар пневмонияси ҳақида нималар маълум?

    Хитой Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси мамлакатда респиратор касалликлари кўпайганини маълум қилди.

    Маҳаллий ҳокимият буни ковид чекловларининг олиб ташланиши билан изоҳлади, аммо ОАВ болалардаги ғалати пневмония ҳақида ёзмоқда.

    Тайваннинг FTV News телеканалининг хабар беришича, Хитой шимолидаги шифохоналар касал болалар билан тўлиб кетган. Ҳозир Ляонин ва Пекинда болалар касаллана бошлади. Бу касаллик ҳаво ҳароратининг ошиши (40 даражагача) ва ўпкада тугунларнинг юзага келиши каби асоратларни намоён этади. Касал одамларда йўтал кузатилмайди.

    Сешанба куни Пекин педиатрия илмий-тадқиқот институти болалар касалхонаси шунчалик кўп беморларни қабул қилдики, амбулатор бўлим тушлик вақтида янги беморларни қабул қилишни тўхтатди. 628 киши тез ёрдам бўлимида шифокор кўригидан ўтиш учун навбат кутиб қолишган.

    Ляонин вилоятидаги Далянь болалар касалхонаси фоеси ҳам касал болалар билан тўлганлиги хабар қилинди. Касалхона расмийсининг айтишича, беморлар икки соат навбат кутишга мажбур бўлган, баъзи мактаблар эса дарсларни бекор қилган.

    Олимларнинг фикрича, буларнинг барчаси 2019 йилдаги коронавирус эпидемияси билан ўхшаш.

    Бутун Хитойда пневмония эпидемияси ҳақида юқумли касалликларни кузатувчи кузатув тизими орқали огоҳлантиришлар эълон қилинди. Худди шу тизим 2019 йилда дунё эътибори ковидга қаратган эди.

    Бироқ, янги эпидемия антипик пневмония эканлигига шубҳа бор, бу антиковид чекловлари олиб ташланиши туфайли пайдо бўлган. АҚШ ва Буюк Британияда пандемия қоидалари бекор қилингандан кейин грипп ва бошқа вирусли касалликларнинг авж олиши ҳам қайд этилган.

    ЖССТ Хитойдан болаларда респиратор касалликларнинг авж олиши ҳақида батафсил маълумот сўради, деб хабар берди aif.ru.