Хитойда биринчи марта юқори маҳсулдор соғин сигир клонлаштирилди

    Хитойлик биологлар биринчи марта йилига 18 тонна сут берадиган юқори маҳсулдор Гольштейн сигирини клонлаштиришди.

    Хитой Халқ Республикасининг Шимоли-ғарбий қишлоқ ва ўрмон хўжалиги университети олимлари соматик ҳужайра ядро узатмаси ёрдамида учта бузоқни клонлаштиришди. Биологлар бунинг учун ҳайвоннинг қулоғидаги тўқималардан фойдаландилар.

    Тадқиқот гуруҳи раҳбари Цзинь Япиннинг маълум қилишича, Хитойда соғин сигирларнинг 70 фоизи хориждан сотиб олингани боис, мазкур тажриба Хитой чорвачилик саноатини қайта тиклаш учун катта аҳамиятга эга.

    “Биз 2-3 йил давомида 1000 дан ортиқ супер сигирлардан иборат подани яратишни режалаштиряпмиз, бу Хитойнинг хориждан ҳайвонлар етказиб берилишига қарамлигини ҳал қилиш учун мустаҳкам пойдевор бўлади”, деди у.

    Хитойлик олимлар сўнгги йилларда бир нечта клонлаш тажрибаларини, хусусан, чўчқалар, отлар, мушуклар, итлар ва бошқа ҳайвонларда ўтказишди ва улар кўпайтирилди, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates