Хитойда эркак иккита қадимий терракота жангчиси ҳайкалини синдирди

    Хитойнинг Сиан шаҳрида жойлашган машҳур терракота армияси экспозицияси ҳудудига сайёҳ панжарадан ошиб ўтди, деб хабар беради The Guardian. 30 ёшли Хитой фуқароси иккита ҳайкалга зарар етказди.

    Тўғридан-тўғри ҳайкалларга бориш учун у нафақат панжара устига чиқди, балки ҳимоя тўридан ҳам ўтди. У ҳайкалларни тортди ва итариб юборди ва қўриқчилар уни тўхтиб қолгунча иккита ҳайкалга зарар етказди.

    Маҳаллий ҳокимият вакилларига кўра, эркак руҳий касалликдан азият чекади.

    The Guardianга кўра, ҳайкалга етиб бориш учун эркак 5,4 метр пастга тушишига тўғри келди.

    Теракота армияси UNESCOнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Сиан шаҳрининг асосий туристик диққатга сазовор жойидир. Эрамиздан аввалги 209 йилда Цинь сулоласи императори Цинь Шихуандининг қабрини қўриқлаш учун саккиз мингга яқин терракота, жумладан отлар ясалган. Ҳайкаллар 1974 йилда топилган, деб хабар беради interfax.ru.

    No date selected
    июл, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates