Хитойда рекорд даражадаги совуқ кузатилди

    Яшил сайёра 24 январ 2023 1834

    Ўзбекистонни тарк этган совуқ арктик антициклон Хитой кузатувлар тарихидаги рекорд даражадаги энг совуқ ҳаво ҳароратини янгилади.

    Бир ҳафталар олдин Ўзбекистондан ўтган ва марказида атмосфера босими қарийиб 1060 гПа бўлган совуқ антициклон Хитой шимолида -53 даража совуқ ҳарорат қайд этилишига олиб келди.

    Ушбу кўрсаткич Хитой учун 1969 йил 13 феврал куни қайд этилган -52.3 даражали рекорд совуқ қийматни янгилади.