Хитойлик инвесторлар Фарғонада беш юлдузли меҳмонхона қуришни режалаштирмоқда

    Инвесторлар 14 қаватдан кам бўлмаган 200 ўринли, беш юлдузли меҳмонхона ҳамда замонавий савдо маркази қуришга тайёрликларини маълум қилди.

    Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Хитой Халқ Республикасининг “Shuncheng Investment Group” компанияси раҳбари Хунг Чи Йим бошчилигидаги бир гуруҳ хитойлик сармоядорларни қабул қилди. Қабул учун миннатдорлик билдирган инвесторлар Фарғонада меҳмонхона қуриш истаклари борлигини маълум қилди.

    Вилоят раҳбари Фарғона туристлар ташрифи бўйича Республикада иккинчи ўринда эканлигини таъкидлаб, меҳмонларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Фарғона шаҳридаги Сайлгоҳ ва Ал-Фарғоний кўчалари туташган ҳудудда, аввалги Амфитеатр ўрнида ўз брендига эга беш юлдузли меҳмонхона қуриш лойиҳаси амалга оширилаётгани ҳақида тўхталиб ўтди.

    Хитойлик инвестор Хунг Чи Йим шаҳар марказида ва ҳар томонлама қулай манзилда жойлашган мазкур лойиҳага катта қизиқиш билдирди. Бу ерда лойиҳа қиймати 10 миллион доллар бўлган 14 қаватдан кам бўлмаган 200 ўринли, беш юлдузли меҳмонхона ҳамда замонавий савдо маркази қуришга тайёр эканликларини маълум қилди.

    Белгиланган тартибда концепция ишлаб чиқилиб, жараёнларни тезроқ амалга ошириш кераклигини қайд этган вилоят ҳокими, инвесторларни Фарғонада 300 гектар ҳудудда барпо этилаётган янги Экошаҳар лойиҳасида ҳам иштирок этишга таклиф этди. Келгусида ушбу йўналишда ҳам ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates