Хитойнинг “CAМCЕ” компанияси Ўзбекистонда дор йўлларини қуради

    Ҳамкорлик ҳақидаги меморандум Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда “Инжиниринг бўйича Хитойнинг “CAМCЕ” корпорацияси” томонидан имзоланди.

    16 сентябрь куни Самарқандда ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов ва «Инжиниринг бўйича Хитойнинг «CAMCE» корпорацияси» ОАЖ директорлар кенгаши раиси Ван Бо иштирок этди.

    Туризм соҳасида ўзаро фойдали ҳамкорлик қилиш ва дўстона муносабатларни қўллаб-қувватлаш, тенглик қоидалари ва ўзаро ҳурматга асосланган меморандумда қуйидагилар мувофиқлаштирилган:

    – Ўзбекистон Республикасида инвестицион қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш ва дор йўлларини эксплуатация қилиш бўйича ҳамкорлик ўрнатиш;

    – битим доирасида инвестицион лойиҳаларни оммалаштириш учун экспертларни жалб қилиш;

    – дор йўлларини қуришга мўлжалланган жойларни танлаш ҳамда ҳамкорликнинг техник ва молиявий даражадаги тафсилотларини аниқлаштириш учун мутахассислар гуруҳини юбориш;

    – дор йўлларини эксплуатация қилиш ва бошқариш бўйича ўқув ташкиллаштириш.

    Қайд этиш жоизки, ушбу меморандум келгусида Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга ёрдам беради.

    Бундан ташқари, мазкур битимни тайёрлаш доирасида Инжиниринг бўйича Хитойнинг «CAMCE» корпорацияси вакиллари ҳудуднинг инфратузилма шароитларини ўрганиш учун Бўстонлиқ туманига ташриф буюришди. Ташриф давомида Хитой корпорациясининг делегацияси «Чорвоқ» ТРЗ дирекциясининг инвестицион лойиҳалари, шунингдек, туманда дор йўлларини қуришга қизиқиш билдирди.

    «Инжиниринг бўйича Хитойнинг «CAMCE» корпорацияси» ОАЖ (China CAMC Yengineyering Co., Ltd.) ХХР марказий ҳукуматининг бошқарувидаги давлат корхонаси бўлган — Хитой миллий машинасозлик корпорацияси (SINOMACH) таркибига киради.

    Эслатиб ўтамиз, ШҲТ саммити доирасида Хитой ва Ўзбекистон ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates