Хитойнинг Уси шаҳридан чиққан юк поезди Марказий Осиё томон йўл олди

    Транспорт 15 август 2022 2083

    13 августда Шарқий Хитойда жойлашган Сзянсу провинциясидаги Уси шаҳридан чиққан юк поезди Марказий Осиё томон йўл олди.

    Хитойда нашр этиладиган етакчи марказий расмий нашр — «Жэньминь жибао» газетасининг ёзишича, юк поездига 1 минг тоннадан зиёд юк жойлаштирилган. Улар, жумладан, умумий бозор қиймати 30 миллион юань (тахминан 4,4 миллион доллар) миқдорига тенг бўлган маиший техника ва автомобиллар эҳтиёт қисмларидан иборат.

    Поезд тахминан 20 кундан кейин Ўзбекистон ва Қозоғистонга етиб келади, деб хабар беради «Дунё» АА.

    «Уси шаҳридаги Ғарбий логистика паркидагилар томонидан маълум қилинишича, пандемия бошланганидан кейин маҳаллий ташқи савдо корхоналари товарларни экспорт қилишда қийинчиликларга дуч кела бошлашган, юк ташувчи янги темир йўлининг пайдо бўлиши эса ушбу корхоналар учун янги имкониятларни яратяпти», деб ёзади «Жэньминь жибао» газетаси.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates