Шуни қувонч билан таъкидлаш жоиз, Мас-рестлинг спорти тарихида илк бор ўзбекистонлик спортчи Осиё очиқ чемпионатида 1-ўринни эгаллади. Бундай бахтга ҳамюртимиз Абдулазиз Абдураҳмонов сазовор бўлди.
Шунингдек мусобақа эркаклар ўртасида 60, 75, 90 ва 125 килограмм вазн тоифасида, аёллар ўртасида эса 55, 78, 85 килограмм вазн тоифасида ғолиблар аниқланди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур спорт тадбири Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон бодибилдинг, фитнес ва Мас-рестлинг федерацияси, Халқаро Мас-рестлинг федерацияси, Ўзбекистон Мас-рестлинг федерацияси ҳамда Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби ҳамкорлигида ўтказилмоқда, деб хабар беради Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.