Хонанда Миродил Ҳакимов муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун жарима тўлайди

    Хонанда Миродил Ҳакимов “Уйланамиз” қўшиғи учун шеър муаллифи Эркин Дорипов билан ҳеч қандай шартнома тузмасдан ҳуқуқ эгасининг рухсатисиз фойдалангани боис жаримага тортилгани ҳақида хабар берилган эди.

    Шунга мувофиқ жорий йилнинг сентябрь ойида шоир Эркин Дорипов Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судига муаллифлик ҳуқуқлари бузилишига чек қўйиш, муаллифлик ҳуқуқлари бузилгани учун товон пули ва маънавий зарар ундириш ҳақидаги даъво аризасини киритган.

    Мазкур даъво аризаси бўйича фуқаролик иши кўриб чиқилиб, суднинг ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилди. Натижада Миродил Ҳакимовдан даъвогар Эркин Дориповга 50 миллион сўм миқдорида маънавий зарар ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баробар миқдорида (90 миллион сўм) товон пули ундириш белгиланган. Бундан ташқари жавобгарнинг зиммасига “Уйланамиз” шеъридан муаллифнинг розилигисиз фойдаланмаслик мажбурияти юклатилган.

    "Эслатиб ўтамиз, қонунчиликда муаллиф асаридан рухсациз фойдаланиш натижасида йетказилган зарар қопланиши ўрнига базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан минг бараваригача товон тўланиши белгиланган", дейилади хабарда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates