Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар ҳимояси қай ҳолатда?

    Мамлакатимизда 15 декабр 2022 1960

    Жорий йил 15 декабрда Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

    нда сенаторлар, қўмита экспертлари, тегишли давлат органлари ва ташкилотлари масъуллари, жамоатчилик ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

    Мажлисда «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлари тўғрисида»ги Қонуннинг ижро ҳолати, қонунчиликдаги бўшлиқлар ва амалиётдаги муаммолар муҳокама қилинди.

    Таъкидланганидек, соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжат такомиллаштирилиб, интеллектуал мулк ҳимоясини кучайтиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 апрелдаги «Интеллектуал мулк соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–221-сонли Қарор қабул қилинди.

    Адлия вазирлиги томонидан 2019–2022 йиллар давомида муаллифлар ва турдош ҳуқуқларнинг бузилиш ҳолати юзасидан иқтисодий судларда 136 та, маъмурий судларда 65 та, фуқаролик ишлари бўйича судларда 21 та, жиноят ишлари бўйича судларда 2 та иш кўриб чиқилган ва судлар томонидан тегишли қарорлар қабул қилинган. Суд қарорларига мувофиқ 216 нафар шахсдан 297 миллион сўм миқдорида маъмурий жарималар ундирилган.

    Шу билан бирга, мажлисда иштирокчилар муаллифлик ва турдош ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги тизимли муаммо ва муайян камчиликларга эътиборини қаратди.

    Хусусан, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чораларини қўллаш талаб даражасида эмаслиги, контрафакт маҳсулотларга самарали қарши курашиш, Интернет тармоғидаги «uz» доменида фаолият кўрсатаётган веб-сайтлар томонидан муаллифлик ҳуқуқига риоя этилиш ҳолатларини мониторинг қилиб бориш ишларида сусткашликларга йўл қўйиб келингани айтиб ўтилди.

    Бундан ташқари, масъул вазирлик ва идоралар муаллифлик ҳуқуқи бузилган шахслар томонидан мурожаат келиб тушмагунга қадар унинг ҳуқуқларини тиклаш борасида муайян ҳаракатлар олиб бормаслик ҳолатлари мавжуд эканлигига тўхталиб ўтилди.

    Жумладан, айрим нашриётлар, Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайтлар, ижтимоий тармоқлар ва бошқа фойдаланувчилар томонидан асар муаллифлари (меросхўр)нинг рухсатисиз улар асарларидан очиқдан-очиқ фойдаланиб келинаётганлиги, ушбу ҳолатлар устидан назорат тадбирлари лозим даражада амалга оширилмаётгани кўзга ташланяпти.

    Интеллектуал мулк соҳасини ҳимоя қилиш ва муаллифлик ҳуқуқига оид халқаро шартномаларнинг қоида ва нормаларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш борасидаги ишлар тўғри йўлга қўйилмаган. Соҳада фаолият олиб бораётган муаллифлар ҳуқуқларини жамоавий асосда бошқарувчи ташкилотлар фаолияти тизимли ташкил этилмаган.

    Ўз навбатида, сенаторлар томонидан тегишли вазирлик ва идораларга соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш, муаллифларга уларнинг ҳуқуқларини янада кенгроқ тушунишларига кўмак бериш, тарғибот ишларини кучайтириш ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларини аниқлашда ташаббускорликни ошириш бўйича тегишли кўрсатма ва вазифалар белгилаб берилди.

    Мажлис сўнггида кун тартибига киритилган масалалар юзасидан Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates