Хоразмлик акушер-гинекологлар таълим курсини ўтадилар

    Саломатлик 12 июн 2023 1312

    Хоразмда Акушерлик ва гинекология маркази томонидан ҳудуднинг 36 нафар мутахассисини ўқитиш ишлари олиб борилди.

    Неотложная акушерская помощ” (“Шошилинч акушерлик ёрдами) курси 1 июндан 10 июнга қадар Хоразм вилоят перинатал маркази базасида Урганч шаҳрида ўтказиляпти.

    Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази (РИАГИАТМ ДК) мутахассислари курс тематикаси бўйича 2021 йилда тасдиқланган ҳаракатдаги Миллий клиник протоколлар тавсияларига асосланган кундалик машғулотларни олиб борди.

    Курс дастури АҚШ, Буюк Британия, Австралия ва бошқа мамлакатлар акушер-гинекологлари жамиятларининг замонавий маълумотлари, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва бошқа халқаро тиббиёт ташкилотлари тавсиялари билан янгиланган.

    Шовот, Боғот, Хозарасп, Гурлан ва Урганч тиббиёт бирлашмалари бўлинмаларининг, шунингдек Вилоят перинатал маркази акушер-гинекологлари курс дастури билан танишиб чиқиш баробарида, шошилинч акушерлик ёрдами кўрсатиш бўйича ўзларининг касбий малакалари ва кўникмаларини оширди.

    “Тизимли равишда ўтказиладиган бу каби ўқувлар клиник протоколларни амалиётга самарали жорий этишга ёрдам беради”, — деб ҳисоблайди Хоразм вилоят перинатал маркази директори Саломат Матякубова.

    У “Бундай курсларда ўқиб чиққан шифокорлар исботланган тиббиётнинг, замонавий самарали технологияларнинг тарафдори бўлиб қолади. Улар ўз амалиётида хавфсизлиги исботланган ташхисли ва профилактик тадбирларни янада фаолроқ қўллашни, кенг жорий этишни ва тарқатишни бошлайди”, — деб ҳисоблайди.

    Вилоят перинатал маркази директорининг фикрича, вилоятнинг барча шифокорларини қамраб олиш мақсадида бундай ўқув курсларини йилига бир марта эмас, йил давомида ҳар чоракда ўтказиш керак. Бу шифокорларни янги соғлиқни сақлашнинг акушерлик каби тармоғида муттасил пайдо бўлиб борадиган фан ютуқлари билан таништириш, полипрагмазияни, яъни кўпинча ортиқча дори-воситаларини қўллашни сезиларли даражада пасайтириш имконини беради.

    Илмий асосланган амалиётларни ва технологияларни жорий этиш тиббий ёрдам сифатини ошириш, республикада она ва боланинг перинатал касалланиши ва ўлими даражасини пасайтириш имконини яратади.

    10 кунлик курс хоразмлик шифокорларнинг акушерлик соҳаси бўйича замонавий тиббиёт билимларига интилишларини, таълим олиш жараёнидаги, ўтказилган баҳсларда ва замонавий акушерликнинг долзарб муаммоларини ҳал этиш устида изланиш бўйича гуруҳли ишларда уларнинг фаоллигини намоён этди. Ундан ташқари РИАГИАТМ ДК томонидан ташкил этилган курс хоразмлик акушер-гинекологларга вилоят ҳудудларидаги ҳамкасблари ва тошкентлик мутахассислар билан тажриба алмашиш имконини яратди.

    Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates