Хоразмлик паралимпиячилар ҳам уй билан тақдирланишди

    Спорт 15 сентябр 2021 2194

    XVI Паралимпия ўйинларида иштирок этган спортчиларни ўз вилоятларида тантанали кутиб олиш маросимлари давом этмоқда. Ана шундай тадбирлардан навбатдагиси Хоразмда бўлиб ўтди. Унда спортчилари ва уларнинг мураббийлари, ота-оналари, спортчи ёшлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

    Вилоят ҳокими Фарход Эрманов Паралимпия ўйинлари ғолибларини эришган улкан ғалабалари билан яна бир бор муборакбод этиб, спортчиларнинг мураббийлари ва ота-оналарига самимий миннатдорчилик билдирди.

    XVI Паралимпия ўйинларида боғотлик парадзюдочи Учқун Қуронбоев олтин, шовотлик Рўза Қўзиева пара пауэрлифтинг бўйича кумуш, боғотлик парадзюдочи Нафиса Шарипбоева бронза медални қўлга киритди.

    Вилоят ҳокими Паралимпия ўйинларида юқори натижаларга эришган спортчи ва мураббийларни муносиб тақдирлади. Парадзюдочи Учқун Қуронбоев ва унинг мураббийи Алфия Ибрагимоваларнинг ҳар бирига икки хонали, пауэрлифтингчи Рўза Қўзиева ва парадзюдочи Нафиса Шарипбоеваларга эса бир хонали уйлар тантанали равишда топширилди.

    Спортчи ва мураббийлар, ота-оналар сўзга чиқиб, давлатимиз томонидан кўрсатилаётган юксак эътибор ва рағбат учун миннатдорлик билдирдилар, 2024 йилда Парижда бўладиган Паралимпия ўйинларида бундан ҳам юқори натижаларни қўлга киритишга ваъда бердилар.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates